22 Октябр 2023 йил 1328

Навоийда  ўқувчилар 7532-ҳарбий қисмда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари  ИИВ Қоровул қўшинлари 7532-ҳарбий қисмда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида фаол иштирок этишди. Ўқувчилар оркестр садолари остида тантанали кутиб олинди. Шу куни лицей ўқувчилари билан бирга ташриф буюришган “Беруний”- номли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам ҳарбий қисм ҳаёти акс этган муҳитдан баҳра олишди. Хусусан тадбир давомида ўқувчилар ҳарбий техникалар, жанговар қуроллар, махсус воситалар, ҳарбий қисм ҳаёти, ҳарбий хизматчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ошхона, ётоқхона, кутубхона, спорт заллари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий-жанговарлик машғулотларидан наъмуналар ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Ҳарбий қисм раҳбарияти ўқувчиларга юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларни  ҳар томонлама билимли, ҳақиқий ватанпарвар етук инсон қилиб тарбиялаш, борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб, ўқувчиларнинг чуқур билимларни эгаллаб, келгусида мамлакатимиз тинчлиги ва фаровонлиги, халқимиз осойишталагини таъминлашга қодир офицерлар бўлиб етишишида ишонч билдирди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида  “Беруний”- номли умумтаълим мактаби, ИИВ академик дицейи ва ҳарбий хизматчилар жамоалари ўртасида “Заковат” мусобақаси ўтказилди.  Ушбу мусобақада ИИВ Навоий академик лицейи жамоаси ғолиб бўлдилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech