23 Сентябр 2024 йил 872

Навоийда вилоят Ички ишлар органлари оталиғидаги 2-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди

Оталиққа олинган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш, муассасанинг олий таълим билан қамров даражасини ошириш, шунингдек, ўқувчиларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Навоий шаҳрида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди. Тадбирда ИИВ Навоий академик лицейи ва ҳарбий спорт мактабининг ўқувчи ёшларининг иштироки таъминланди. Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, академик лицей директори ҳамда соҳа фахрийлари сўз олиб, ўқувчиларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилгани, бундан унумли фойдаланиш лозимлиги ҳақида таъкидлади.

Шунингдек, юрт шарафини муносиб ҳимоя қилиб олимпия чемпиони бўлган опа-акалари сингари чин ватанпарвар ёшлар қаторида бўлишларида муваффақият тилашди. Сўнгра, ўқувчи-ёшлар  иштирокида ташкил этилган заковат интеллектуал ўйинини ҳам очиб беришди.

Ўқувчилар ИИБ соҳавий хизматлари - Тезкор вазифаларни бажарувчи софарбарлик отряди, Кинология хизмати, Эксперт криминалистика маркази ходимлари томонидан мактаб ҳовлисида ташкиллаштирилган кўргазмани томоша қилиш жараёнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фойдаланиладиган техника ва махсус автомашиналар билан яқиндан танишишди. Ҳарбий мажмуалар ва изқуварлик ускуналарининг вазифаси, тури бўйича кўплаб саволларга  мутахассис ходимлардан жавоб олишди. Кинолог ва хизмат итларининг қизиқарли чиқишлари эса ўқувчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Ўтказилган мазкур тадбир эртамиз умидларини келгусида ватан равнақи ва осойишталиги йўлида хизмат қилишга чорлаши, қалбида ички ишлар ходими бўлиш истагини уйғотишга хизмат қилгани шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech