6 Январ 2024 йил 2861

Навоийда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шарипов учқудуқлик фуқаролар мурожаатларини ўрганди

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш бугун ҳар бир раҳбар олдидаги долзарб вазифа саналади. Бинобарин, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари иш режа тақсимотига кўра Учқудуқ тумани фуқаролари билан учрашиб муаммолари юзасидан суҳбатлашди. Учрашув давомида 10га яқин ечимталаб масалалар ҳамкор мутасаддилар билан биргаликда ўрганилиб 6 нафари ижобий ҳал этилди. Аксариятларига ҳуқуқий йўналиш берилиб бажрилиши назоратга олинди.

Чунончи, Ифтихор маҳалласида истиқомат қилаётган Алжанова Каржигул бетоблиги сабаб дори-дармонларга моддий имконияти етмаётганини маълум қилди. Жараёнда опага саховат ва кўмак жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Мустақиллик маҳалласида яшовчи Муроджон Қурбонов ишга кириш масаласида мурожаат этди. Унга ҳам камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан бир неча иш ўринлари таклиф этили, тез орада бандлиги таъминланиши айтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech