22 Октябр 2023 йил 1022

 Навоийда вилоят ИИБнинг малакали экспертлари томонидан прокуратура терговчилари учун ўқув машғулоти ташкил этилди

Навоий вилояти прокуратурасида прокуратура терговчиларига ҳодиса жойларини кўздан кечириш, жиноят иши учун аҳамиятли ашёвий далилларни излаб топиш, шу билан бир қаторда оғир ва ўта оғир жиноят жойларида аҳамиятли бўлган майда ва микро объектларни олиш ва қадоқлаш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди. Шунингдек, ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБда Эксперт-криминалистика марказида ўтказилаётган янги экспертиза турлари, хатшунослик ва лингвистик экспертизаларнинг замонавий имкониятлари ҳамда амалиётдаги экспертизалар билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар юзасидан суҳбатлашилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech