12 Сентябр 2024 йил 902

Навоийда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан вилоятнинг туман-шаҳар ИИБ бошлиқларига бириктирилган умумтаълим мактабларида ташкилий ва методик кўмаклашиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг тегишли буйруқлари билан  Ички ишлар органларига бириктирилган умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш, мактабларда олий таълим қамрови ва бандлик даражасини ошириш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ММИ ва КБТД Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси масъул ходими подполковник Б.Эгамбердиев ва бир қатор масъуллар томонидан Кармана тумани Ички ишлар бўлимига бириктирилган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 11-умумий ўрта таълим мактабида 2024 - 2025 ўқув йили давомида мактаблар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни самарали ташкил этиш бўйича мактаб жамоаси ва ички ишлар ходимларига маҳорат дарси ўтказилди. 

Масъул ходимлар томонидан ўқувчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳияти етказилди. Ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини босқичма-босқич оширишда энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Масъулларга “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқувчиларни ахборот технологиялари (ИТ) бўйича фан тўгараклари ва ўқув курсларига жалб этиш орқали уларнинг веб дастурлаш, мобил иловалар, сунъий интеллект, электрон платформалар ва робототехника соҳасидаги қизиқишларини ошириш мақсадида амалга оширишлари лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, масъул ходимлар ўқувчиларга яратилган шароитлар, мактабда амалга оширилган ишлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга ошираётган ишлар ва ўқувчилар билан ўтказилаётган дарс жараёнлари билан танишдилар.

Text to speech