4 Январ 2024 йил 1727

Навоийда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида  назорат профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда

Навоийда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида  назорат профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Навоий вилояти патруль-пост хизмати батальони патруллик хизматига жалб этилган ходимлар Кармана туманида профилактик тарғибот ишларини олиб борди. Унда асосий этибор ташкилотларда тунги хизмат олиб бораётган ходимлар, шунингдек қоровуллар билан суҳбатлашилиб ҳушёр бўлишлари, назоратни йўқотмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида дорихоналар ва спиртли ичимликлар савдо дўконлари сотувчилари билан суҳбатлашилиб психатроп дори воситалари ва сарҳуш қилувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотиш мумкин эмаслиги уқтирилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech