27 Октябр 2023 йил 1215

Навоийда 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

 Фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимлари бугун касб байрамини муносиб нишонламоқдалар.

Хусусан Навоий вилоятида ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан осойишталик посбонлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ҳамда осуда ҳаётимиз сабабчиси Ички ишлар органлари ходимларининг шарафли хизмати эътироф этилиб, соҳада эришилаётган ютуқлар тилга олинди. Шундан сўнг, тизимда ўзларининг самарали иш фаолияти билан хамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғи ва вазирлик томонидан таъсис этилган диплом қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирга вилоятимизнинг кўзга кўринган, истеъдодли хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар кўтарингки кайфият бахш этган бўлса, ходимларнинг машаққатли меҳнати акс этган видеолавҳа ҳамда машҳурлар табриги байрам дастурига янада файз қўшди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech