Навоийнинг олис Томди туманида хотин-қизлар жиноятчилигига қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилди
«Хотин-қизлар
жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» куни муносабати
билан Шарқ” овул фуқаролар йиғинида хотин-қизлар ўртасида давра суҳбати
ўтказилди. Унда хотин-қизлар ҳуқуқлари давлат ҳимоясидаги эканлиги, тазйиқ ва
зўравонликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, она ва боланинг конститутциявий нормалари
батафсил тушунтирилди.
Минг
афсуски, айни пайтда кўп учраётган аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ва
турли кўринишдаги тазйиқларга қарши курашиш бунга эса маҳалла аҳлини, ёши катта
онахонларни жалб қилиш тўғрисида сўз борди. Шунингдек, хотин-қизлар
иштирокидаги жиноятларни олдини олиш, келиб чиқиш сабаб ва омилларини бартараф
этиш бўйича тарғибот тадбирлари ҳам
ташкил этилди. Шу куни хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар ижтимоий, тиббий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан
хабар олинди. Муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тақдимномалар киритилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати