16 Ноябр 2024 йил 3503

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўш бўлган офицерлик лавозимига танлов эълон қилинади

          Профилактика инспектори (офицерлик) лавозимига эълон қилинган танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 2-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади. Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

 - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

- доимий яшаш жойи бўйича Навоий вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида ёки олий ўқув юртида ҳарбий тайёргарликдан ўтган);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 165 (бир юз етмиш) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини имтиёзли (қизил) диплом билан тамомлаган;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган;

- Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлганлар ва спортнинг индивидуал турларида ғолиб бўлганлар;

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари.

      Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Жорий йилнинг 17-ноябр кунидан 27-ноябр кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди. Қўшимча маълумотларни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий сайти ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги  “t.me/navviliibnomzod” манзили ёки (79) 229-53-00; ва (79) 229-52-03 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech