Навоий вилояти ИИБда маънавият ойлиги доирасида китоблар ярмаркаси ташкил этилди
Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи. Хусусан, Навоий вилояти ИИБда китоб ярмаркаси ташкил этишдан асосий мақсади ҳам ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, бой маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда уларни китоб мутолаасига кенгроқ жалб қилиш бўлди. Маънавият ойлиги доирасида ташкил этилган китоблар ярмаркасида ходимлар ўзларини қизиқтирган бой адабий меросимиз саналмиш ўзбек ва жаҳон адабиётининг ноёб дурдона асарларини харид қилиб шахсий кутубхоналарини бойитишди. Шунингдек, ярмаркадан жой олган детиктив жанрдаги адабиётлар осойишталик посбонларида катта қизиқиш уйғотди. Айниқса китоб нархларининг арзонлаштирилгани улар учун харид имкониятини кўпайтирди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати