4 Май 2023 йил 3614

Навоийда жойлашган 7551 ҳарбий қисмда маънавият ойлиги доирасида китоблар ярмаракаси ташкил этилди

 Инсон маънавиятини юксалтирмасдан туриб, халқимиз ҳаёти ва турмуши юксалишида, ҳамда мамлакатимиз тараққиётида муваффақиятларга эришиш мушкул. Зеро, маънавиятли шахс оламга теран нигоҳ ташлаб, воқеа-ҳодисага холис баҳо бера олади. Хусусан, Навоий вилоятида жойлашган Қоровул қўшинларига қарашли 7551 ҳарбий қисмда ташкил этилган китоблар ярмаркасида ҳам ҳарбий хизматчиларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, юрт тарихини чўқур ўрганиши каби мақсадлар илгари сурилди.  Куну тун юрт сарҳадларини қўриқлашдек маъсулиятдни зиммасига олган ҳарбий қисм фидоийлари учун мазкур ярмарка айни муддао бўлди. Боиси, шу куни улар нафақат ўзлари, балки оила аъзолари ва ҳатто фарзандлари учун ҳам китоблар харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

-Инсон маънавиятини юксалтиришда китобнинг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир,-дейди ҳарбий қисм комондирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари майор Муҳаммадали Аблакулов.-Шу боис, китобни хазиналар калити, дурдоналар сандиғи, тафаккур чироғи, дея таърифлашади. Уни севиб мутолаа қилишади. Мазкур тадбир ҳам ана шундай эзгу мақсадларда ташкил этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech