3 Май 2023 йил 3484

Навоийда маънавият ойлиги доирасида тарихий шаҳарларга саёҳат ташкил этилди

Республика бўйлаб Ички ишлар соҳасида кенг тарғиб этилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар ходимларни маънавий салоҳиятини ошириш билан бир қаторда, ишдан ташқари маънавий ҳордиқ олишлари учун ҳам хизмат қилмоқда. Хусуан, “Манавият ойлиги” давомида вилоятда иш кўрсаткичи билан юқори натижаларга эришган бир гуруҳ профилактика инспекторлари қадим ва навқирон Бухоро шаҳрига ташриф буюришди. Дастлаб, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи, ҳамда Бухоро шаҳридаги Арк қалъаси музейларида бўлишди. Асору-атиқалар, қадим ўтмишдан сўзлочи тарихий экспонатларни томоша қилиб, қатағон даврида ҳалок бўлган ватанпарвар зиёлилар ҳаёти билан яқиндан танишишди. Бу каби зиёрат тадбирларини ташкил этилиши ходимларига улкан руҳий маънавий куч бағишлаб янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотишига ишонамиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech