Нурота тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича масъуллар иштирокида профилактик назорат тадбирлари ташкил этилмоқда
Абдулла Авлоний "Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир", деб бежизга айтмаган. Зеро фарзанд тарбияси қанча даврлар ўтса ҳамки оила муносабатларида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Аксинча глобаллашув ва ижтимоий тармоқларнинг кен қулоч ёйиши фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериш лозимлигини тақазо этмоқда. Бу борада ички ишлар ходимлари ҳам ўсмир ва мактаб ёшидаги болалар хулқ –атворига муҳим масала деб қарашади. Бинобарин, Нурота тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича масъуллари ҳудуддаги ўқувчи ёшларни таълим жараёнидаги давомати, хулқ-атвори ҳамда ижтиомий муносабатларини назорат қилиш баробарида жамоатчилик билан кен тарғибот ишларини олиб бормоқда. Жумладан мактабларда “Давомат”, “Тиғ” тадбирлари ташкил этилиб, дарс жараёнларида сабабсиз иштирок этмаётганлар билан мунтазам профилактик ишлар амалга оширилади. Шу куни чет элга кетган вояга етмаган болаларни ҳақиқатдан катталар назоратида эканлигини аниқлаш, мақсадида яқинлари билан суҳбатлашилди. Назоратсиз қолган ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Руҳиятида ўзгариш бўлган, агрессив ва жаҳлдор болалар билан психолог қабули ташкил этилди. Ўзлари билан совуқ ва тиғли буюмлар олиб юрмаслик ва бу қонунга зид эканлиги тушунтирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати