11 Декабр 2023 йил 791

 Нурота туманида хотин-қизлар иштирокида «Зўравонликка қарши 16 кун » акцияси доирасида тадбирлар ташкил этилди

Нурота тумани Алишер Навоий маҳалласида «Зўравонликка қарши курашиш» ҳамда «Зўравонликка қарши 16 кун » тадбирлари ташкил этилди. Унда  туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар, маҳалла фаоллари, отинойилар фаол қатнашиб аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги, шунингдек,  зўравонликка учраган аёлларга расмийлаштириб бериладиган ҳимоя ордерлари бўйича тушунчалар берилди. Мактаб ёшидаги қизларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, оилавий муносабатларда хотин-қизларнинг роли тўғрисида маълумотлар етказилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech