28 Октябр 2023 йил 1245

Нурота туманида хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш бўйича профилактик ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди 

 Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Гулбаҳор Усарова туман ҳудудида хотин-қизлар ўртасида келиб чиқадиган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борди. Хусусан кўплаб аёлларни бандлигини таъминлаган  Миришкор МФЙда жойлашган кичик тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб қизиқишлари, турмуш тарзи ҳамда муаммолари билан ўртоқлашди.  Шунингдек, аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг хунук оқибатлари ҳақида сўзлади. Суҳбат давомида ҳозирда авж олиб бораётган фирибгарлик ва одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслик борасида муҳим тавсилар берилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech