18 Март 2024 йил 2043

Нурота туманида миграциядаги хотин-қизлар билан онлайн мулоқот ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Нурота туман ҳокими ўринбосари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан миграцияда бўлган нуроталик хотин-қизлар билан онлайн суҳбат ўтказилди. Уларнинг чет давлатларда қонуний манфаатларини, ҳуқуқларини ҳимоялаш, миграциядаги фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий хизмат кўрсатиш белгилаб қўйилганлиги, жумладан хотин-қизларнинг манфаатлари ҳимояланганлиги ҳақида сўз юритилди. Суҳбат давомида миграциядаги хотин-қизларнинг оилавий аҳволи, ижтимоий муаммолари, келгусидаги мақсадлари ўрганилиб, улар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлари тингланди. Бундан ташқари, уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбат ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech