22 Декабр 2023 йил 2182

Нурота туманида Янги йил байрамини кўнгилсизликларсиз ўтказиш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш каби ҳаракатлар учун қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланган.  Бу борада ҳудудларда аҳоли билан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Нурота туманида ҳам янги йил байрам олди назорат тадбирлари ўтказилмоқда.  Пақилдоқларга қизиқувчиларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этгани боис улар ўртасида пиротехника воситалари савдосининг қонуний жавобгарлиги, олов чақнаш оқибатлари ҳақида маълумотлар етказилди.  Шунингдек савдо дўконлари эгалри бу каби воситалар олди-сотдисига йўл қўймасликлари бўйича огоҳлантирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech