19 Январ 2024 йил 2086

Нурота туманида таълим муассасалари ўқувчи қизлари билан профилактик суҳбатлар ташкил этилмоқда

Нурота тумани ИИБ  ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор томонидан ихтисослаштирилган санъат мактаби интернати ўқувчи қизлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда хотин-қизларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан асраш шунингдек, эрта турмуш  ва унинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Тадбирда таълим муассасаси ўқитувчилари ҳам сўзга чиқиб қизлар тарбияси, кийиниш маданияти, ўзини тутиши, бошка туманлардан келиб ўқиётган, ётоқхонада турадиган ўқувчилар вақтини самарали ташкил этиши ҳамда одоб-ахлоқ коидаларига риоя қилишлари уқтирилди. Йиғилиш якунида ўқувчи қизларнинг қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech