13 Ноябр 2023 йил 913

 Нурота туманининг Нурфахр маҳалласида “Турмуш”  профилактик тадбири ташкил этилди

Оила муқаддас даргоҳ. Унинг устунлари бўлмиш эр ва хотин муносабатлариниг турғунлиги ва аҳиллиги ҳам фарзандлар тарбияси шунингдек, уларнинг келажаги учун муҳим омил саналади. Нурота тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича  масъуллар томонидан “Турмуш” профилактик тадбирлари доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,  навбатдаги манзил бўйича Нурфахр маҳалласида ўтказилган йиғилиш мазкур маҳалладаги нотинч, низоли оила аъзолари билан ўтказилди. Тадбирга маҳалланинг катта ҳаёт тажрибасига эга онахонлари ва  отинойилари таклиф этилган бўлиб, ёшларга оиланинг жамиятдаги ўрни, эр ва хотин муносабатларидаги мўтадиллик ҳақида ўзларининг қимматли тавсияларини беришди. Шунингдек, оила аъзоларининг бурчлари фарзанд тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ҳам кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech