6 Ноябр 2023 йил 573

Ойлик доирасида Хатирчи тумани ИИБ ходимлари учун ситуацион ўқув машғулоти ташкил этилди 

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик ойлиги доирасида олис туманларда ҳам ходимлар малакасини ошириш, касбий маданиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Хатирчи тумани ИИБ ходимлари учун ташкил этилган ситуацион ўқув машғулоти ҳам ойлик доирасидаги муҳим тадбирлардан бири бўлди. Боиси, мутахассис эксперт криминалистлар тан жароҳати билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати бўйича эътиборга молик маълумотлар билан ўртоқлашдилар. Амалий машғулот ёш ходимлар учун соҳавий билимларини ошириш ҳамда жиноятни иссиқ изида фош этишда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз. 


Наврий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech