7 Ноябр 2023 йил
892
Ойлик доирасида Кармана тумани ИИБ ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
«Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги» доирасида
Кармана тумани ИИБ ходимлари, академик
лицей ўқувчилари, туман Ахборот-кутубхона марказининг ходимлари ҳамда ҳарбий
қисм хизматчилари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ўйинда
қизиқарли шунингдек инсонни мулоҳазага чорловчи саволлар ўртага ташланди.
Жамоалар ўзларининг билимларига таянган ҳолда саволларга тезкорлик билан аниқ
жавоб беришга ҳаракат қилишди. Кармана тумани ИИБ ходимларининг «Тафаккур» жамоаси ўйинда ғолиб деб топилди. Ўйинда фаол
иштирок этган жамоалар пул мукофоти ва китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати