22 Ноябр 2023 йил 1241

Ойлик доирасида Навоий шаҳар ИИБ, Кармана тумани ИИБ ходимлари ҳамда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган уч авлод учрашуви каби  маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши ички ишлар тизимида ҳам анъанага айланган. Мазкур анъанага биноан “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Навоий шаҳар ИИБ, Кармана тумани ИИБ ходимлари ҳамда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари шунингдек, соҳа фахрийлари иштирокида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Тадбирда кўпни кўрган  фахрий устозларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нафақа пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.Эл-юрт равнақи йўлида куч-ғайратини сафарбар этиш, халққа яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб ходимларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди. Бу каби тадбирлар ходимларни сидқидилдан хизмат қилишга, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этади.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот  хизмати

Text to speech