Ойлик доирасида Қизилтепа тумани ИИБ ҳамда 5-сон ЖИЭК ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди
“Жисмоний
ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида ҳудудларда спорт мусобақалари,
маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан Қизилтепа тумани ИИБ
ҳамда 5 сон Жазони ижро этиш калонияси
ходимлари билан шахмат мусобақаси ташкил этилди. Беллашув давомида ғолиблик учун курашаётган
вакиллар ўзининг кучли техникаси орқали ўйинга қизғин тус берди. Орган
ходимлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш , спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида
ташкил этилган учрашувда 5-сон ЖИЭК
ходими майор И.Султонов фахрли 1-ўринни,
Қизилтепа тумани ИИБ ЖҚГ тезкор вакили катта лейтенант О.Расулов 2-ўринни ҳамда туман ИИБ Пробация груҳи катта
инспектори капитан Н.Бахронов эса 3-ўринни эгаллади. Мусобоқа ғолиблари туман
ИИБ бошлиғининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан такдирланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати