16 Ноябр 2023 йил 651

Ойлик муносабати билан ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун маҳорат машғулоти ташкид этилди

 «Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги» доирасида Навоий вилояти ИИБ Эксперт криминалистика маркази ва ТВБСО ходимлари томонидан маҳорат дарслари ва махсус воситалар ҳамда ўқотар қуроллар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир давомида экспертлар томонидан ўқувчиларга эксперт-криминалистика фаолиятига оид тушунчалар етказилди. Марказ фаолияти, криминалистика, суд далилларини йиғиш, тадқиқ этиш ва улардан фойдаланиш, теле, радио, овоз, тасвир, ёзув, компьютер воситалари ва бошқалардан кенг фойдаланиш, криминалистика техникаси қидирув ва тергов фаолиятида техник қуроллар, махсус аппаратлар, жиҳозлардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, ТВБСО ходимлари томонидан ўқувчиларга ўқотар қуроллар, махсус воситалар бўйича кўргазма намойиш этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech