Навоий вилоятида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари учун қисқа муддатли ўқув машғулотларининг 2-босқичи бошланди
Мамлакатимиз раҳбарининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори асосида ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари ва Навоий вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари раҳбарлари томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари учун қисқа муддатли сайёр ўқув машғулотларининг 2-босқичи бошланди. Уч кун давом этиши режалаштирилган ва онлайн тарзда масофадан ташкил этилган ўқув машғулотининг дастлабки кунида ъЪОила-мактаб-маҳалла" тамойили асосида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, инспектор-психологлар фаолиятини самарали йўлга қўйишда кундалик сўров ва назорат мавзусида муҳим билим ва кўникмалар берилди. Машғулот жараёнида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан ҳам ўртоқлашишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати