22 Август 2025 йил 145

Навоий вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туманлардаги бўлинмалари фаолияти ўрганилди

  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Б.А.Сайфуллаев томонидан Навоий вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туманлардаги бўлинмалари фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқароларга Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишида давлат хизматлари кўрсатиш аҳволи билан бир қаторда жорий йилнинг апрел ойида ўтказилган инспекторлик текширувида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда ушбу камчиликларга чек қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

  Шунингдек, масъуллар томонидан бошқарма ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида хизмат ва ижрочилик интизоми ҳамда қонунчиликни мустаҳкамлаш, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича шахсий таркибга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди. 

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech