15 Декабр 2023 йил 719

"Пайшанба-профилактика куни" муносабати ИИБ ходимлари томонидан Нурота туманидаги умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Тадбир давомида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчиларни мактаб ички тартиб қоидаларига амал қилиши шунингдек, жамоат тартибини сақлашга доир тушунтиришлар олиб борилди.  Жараёнда ўқувчиларни дарсга қатнашиши, ижобий давомат кўрсатиши назоратга олиниб йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган муҳим тавсиялар берилди. Ўқувчиларни яқинлашиб келаётган янги йил байрамини талофатсиз ўтқазиш мақсадида перотехника воситаларидан фойдаланмаслиги бўйича тушунтиришлар олиб борилди. Тадбир якунида мутасаддилар томонидан таълим муассасасининг иситиш тизимлари, қишки мавсумга тайёргарлигикўздан кечирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech