Ҳудудларда мавсумга тайёргарлик даражаси ва криминоген вазиятни ўрганиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Қизилтепа туманида бўлди
Қизилтепа туманидаги ўрганишлар аввалида тунги хизматга жалб этилган ходимлар иштирокида йўриқнома ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликарнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Туман марказида жойлашган аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари ҳудудлари кўздан кечирилиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бир қатор тавсиялар берилди.
Сўнг Қизилтепа тумани Ички ишлар бўлимида бўлиб, тезкор-тергов гуруҳи таркиби, навбатчилик қисми шунингдек, фуқаролардан келиб тушган ариза ва шикоятлар билан танишди.
Бундан ташқари туман Тиббиёт бирлашмаси ва “Бахт текстил” корхонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ўрганилиб, иситиш тизимидаги айрим камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.
Ўрганиш давомида масъулларга фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати