Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари ҳузурида танқидий-таҳлилий руҳдаги сарҳисоб йиғилиши ўтказилди
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилишда Навоий вилояти ИИБ ЖХХ, ҲПБ, ЖТСБ, ЙҲХБ, Пробация бўлими томонидан 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жойлардаги жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиши ҳамда бошқа йўналишларда бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ўтган ва жорий даврда қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ва уларни келтириб чиқарган омиллар атрофлича муҳокама этилди. Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан тизимда мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати