5 Июл 2025 йил 808

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди

  Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан бошқарма маъмурий биносида ташкил этилган шахсий қабулда 10дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ турли масалалари, ижтимоий, тиббий муаммолари билан бир қаторда турмуш сифатини яхшилашга қаратилган талаб ва таклифлари ҳам тингланди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди. Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди. 

  Эслатиб ўтамиз, ҳудуд аҳолисининг мурожаатларини бевосита қабул қилиш мақсадида вилоят ИИБ раҳбари бу каби шахсий қабулларни мунтазам равишда ўтказмоқда.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech