20 Октябр 2025 йил
182
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Раҳбар қабулига турли ёшдаги фуқаролар, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашиб, ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаатларини йўллади. Баъзи мурожаатлар маиший низолар ёки ҳуқуқий тушунмовчиликларга тааллуқли бўлса, баъзилари кенг қамровли ижтимоий муаммоларга бориб тақалди. Аммо энг муҳими ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этиладиган муаммолар юзасидан эса масъулларга вазифалар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, раҳбарнинг бу каби қабуллари доимий равишда ўтказилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати