31 Январ 2025 йил 3022

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси видеороликлар танловини эълон қилади

Навоий вилояти ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган "Буюк аждодлар мероси" шиори остида кўрик-танлов эълон қилади.

- видеороликлар 1 дақиқадан кам ва 3 дақиқадан кўп бўлмаслиги;

- видеоролик уй шароитида тайёрланган бўлиши ;

- видеоролик иштирокчилари сони чекланмайди, ходим ва унинг оила аъзоларидан иборат бўлиши такаб этилади (ходим, турмуш ўртоғи ва фарзандлари, яқин қариндошлари, яъни, ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари);

- видеороликда ходимнинг бир ўзи иштирок этган бўлса, ёки ходимнинг ўзи иштирок этмасдан, фақат унинг оила аъзолари иштирок этган бўлса, мазкур видеоролик низом талабларига мувофиқ эмас деб топилади;

- видеороликда Алишер Навоий қаламига мансуб рубоий ёки ғазаллар ўқилиши; 

- ғазал ўқишдан олдин ғазал қайси радифда эканлиги иштирокчилар томонидан айтиб ўтилиши шартлиги;

- ғазал ва рубоийларни фақат ёддан, ифодали, аруз вазни қоидаларига мувофиқ айтиш шартлиги;

- ғазал ва рубоийларни ўқиб бериш мутлақо мумкин эмас бўлиб, ўқиб берилган ҳолатда видеоролик тайёрланган бўлса, 0 (нол) балл  билан баҳоланиши;

- видеороликда мумтоз адабиётга хос давр руҳи акс эттирилганлигига алоҳида  эътибор  қаратилиши;  

- видеороликлар ким томонидан қандай тасвир воситаси ёрдамида олиниши мутлақо аҳамиясиз бўлиб, видеотасвирнинг монтаж усуллари, куй-қўшиқ билан ҳамоҳанг ўқилиши  роликни баҳолаш мезонига таъсир кўрсатмайди.

 Видеороликлар жорий йилнинг 5 февраль кунига қадар Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига тақдим қилиниши лозим.

 Ғолиблар Алишер Навоийнинг таваллуди санаси арафасида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.

    Мурожаат учун телефонлар: +998-88-797-40-73, +998-79-229-52-10


   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech