19 Ноябр 2024 йил 2863

Учқудуқ тумани маҳаллалари еттилиги учун "Е-ijtimoiy profilaktika" электрон дастури бўйича ўқув-семинари ташкил этилди

Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқаролар мурожаатларини тез ва сифатли ҳал этишда  уларга ижтимоий профилактика чораларини қўллаш ваколати берилганлиги муносабати билан, жойларда "Е-ijtimoiy profilaktika" платформасида ишлаш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда. Навбатдаги ўқув вилоятнинг чекка ҳудуди Учқудуқ туманида бўлиб ўтди. Туманнинг барча маҳаллалари еттилиги иштирок этган мазкур семинарда мутасаддилар томонидан “Е-ijtimoiy profilaktika” электрон дастурида ишлаш бўйича бир қатор маълумотлар берилди. Шунингдек, жараёнда платформа орқали фуқароларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини манзилли ҳал этиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бориш имконияти мавжудлиги тушунтирилди. Ўқув якунида платформада ишлаш бўйича маҳалла еттилиги томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Бу каби ўқувлар маҳаллаларнинг криминоген вазиятини яхшилашда ҳамда тизим фаолиятини мувофиқлаштиришда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech