22 Май 2024 йил 1558

Учқудуқ туманида Навоий вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

Навоийнинг олис ҳудуди Учқудуқ туманидаги сайёр қабулда Навоий вилояти прокурори Азамат Мирзаев, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азат Тасбаев, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Суннатилла Назаров, вилоят Суди раиси ўринбосари Ғиёсиддин Ялгашев, Департаментнинг Навоий вилоят бошқарма бошлиғи Отабек Рузиев, Бюронинг Навоий вилоят бошқама бошлиғи Алижон Қиличев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Зафар Фармонов, Учқудуқ тумани ҳокими Соли Хамроев ва барча сектор раҳбарлари билан бир қаторда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳам иштирок этди.  

Вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Азат Тасбаев мазкур ҳудудда ёшлар, фуқаролар ҳамда тадбиркорлар томонидан йўлланган турли ижтимоий масалалардаги мурожаатлар ўрганилди. Халқ билан бу каби сайёр учрашувлар Томди тумани ҳамда Зарафшон шаҳрида ўтказилиши белгиланган.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech