21 Сентябр 2024 йил 755

"Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг Республика босқичида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Матонат” жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади

Ички ишлар ходимларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ходимларни аниқлаш рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Қувноқлар ва зукколар кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Кутилган ва кутилмаган чиқишларга бой бўлган финал босқичида жамоалар ўзларининг актёрлик маҳоратини намойиш қилиш билан бирга, кундалик ҳаётда учрайдиган турли вазиятлар ва муаммоларни кулгу ва юмор орқали ифодалаб беришди. 

Муросасиз кечган баҳслар ҳакамлар томонидан баҳоланиб, энг кучли жамоаларнинг номлари эълон қилинди. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Матонат”  жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади. 2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Орол юлдузлари" жамоасига, фахрли 1-ўрин ва финал кубоги Ички ишлар академиясининг "Академия" жамоасига насиб этди. 

“Матонат” жамоасини Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти ва бутун шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз!

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech