10 Январ 2024 йил 2716

Ватан ҳимоячилари куни муносабати ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари  “Ватанпарварлик боғи”га ташриф буюришди

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилаётган "Ватанпарварлик  ойлиги" доирасида  ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари Ватанпарварлик боғига ташриф буюришди. Тадбирда “Ватанпарварлик боғи”нинг ташкил этилиши, мақсад ва моҳияти, иккинчи жаҳон уруши даврида ватандошларимизнинг мардонавор иштироки, шунингдек, мустақиллик даврида юртимиз  чегараларини даҳлсизлигини таъминлашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган мард ўғлонларимиз жасорати ҳақида суҳбатлашилди.  Сўнг ўқувчилар “Ватанпарварлик боғи”да ўрнатилган ҳарбий техникалар намуналари билан танишдилар.

Ташкил этилган тадбир ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга,  юрт равнақи йўлида билим олиб муносиб касб эгаллашларида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech