Вазир ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навбаҳор туманида фаолият олиб бораётган ички ишлар ходимлари билан суҳбатлашди
Ташриф кунининг иккинчи ярмида генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов вилоятнинг
Навбаҳор туманига борди. Тумандаги ўрганишлари Навбаҳор тумани Ички
ишлар бўлимидан бошланди. Унда бўлимнинг ватанпарварлик бурчаги, навбатчилик
қисми, тезкор-тергов гуруҳ таркиби фаолияти билан танишди. Ички ишлар бўлим бошлиғининг туман миқёсида жиноятчиликка қарши
курашиш борасида амалга оширилган ишлари ҳақидаги маърузаси тингланди. Шунингдек, бўлимдаги айрим
камчиликларни бартараф этиш бўйича
топшириқлар берилди. Сўнг
тумандаги “Қоровултепа”
маҳалласига борилиб профилактика инспектори фаолияти, ижтимоий профилактика
тартиби бўйича суҳбатлашилди. Ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
ва маҳалла масъуллари билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги айтилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати