8 Феврал 2024 йил 3809

Вазир ўринбосарининг навбатдаги ўрганишлари Зарафшон шаҳрида жойлашган 7551 Ҳарбий қисм, шаҳар ИИБ ҳамда маҳаллаларда давом этмоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов вилоятнинг олис ҳудуди- Зарафшон шаҳридаги ташрифи 7551 Ҳарбий қисмдан бошланди. Ҳарбий қисмни ўрганиш чоғида муддатли аскарлар ва шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар билан учрашди. Шунингдек, қисмдаги ҳарбий техникалар, тактик машғулот майдони ҳамда eлар учун яратилган шароитлар, жумладан кутубхона, спорт майдони, ошхона каби маиший бинолар аҳволи кўздан кечирилди. Ўрганиш чоғида аксарият камчиликлар тузатилиши бўйича топшириқлар берилди. 

Навбатдаги манзил бўйича Зарафшон шаҳар ички ишлар бўлимига борилди. Бўлимда навбатчилик қисми, тезкор-тергов гуруҳининг таркиби ҳамда гуруҳдаги эксперт-криминалистлар фаолияти билан яқиндан танишди. Сўнг фуқаролар билан олиб борилаётган профилактик ишларни кўздан кечириш мақсадида “Юлдуз” маҳалласида бўлишди. Маҳаллада олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, ижтимоий профилактика жараёнлари шунингдек, халқ билан ишлашда самара бераётган профилактик амалиёт тартиби билан танишди.

    


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech