15 Июл 2025 йил
476
Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган навбатдаги ўқув машғулотлари Зарафшон ва Навоий шаҳар, Учқудуқ, Кармана, Конимех ҳамда Навбаҳор тумани ИИБларида ташкил этилди
Ходимларнинг жанговар шайлиги ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташриф буюрган Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг навбатдаги ўқув машғулоти олис Зарафшон шаҳри, Конимех, Кармана ва Навбаҳор туманлари ИИБ ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотлари давомида жанговар қуроллар, махсус воситаларнинг тактик-техник хусусиятлари, уларни хизмат вақтида қўллаш тартиби ва ҳимояланиш усуллари кўрсатиб берилди. Шунингдек, ходимлар махсус электрон ўқ отиш хонасида синовлар топширдилар. Ўқув синовлари жараёнида ходимларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Ўқув машғулотлари ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати