Вилоят ИИБ бошлиғи криминоген вазиятни яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан Навоий шаҳрида навбатдаги ўрганишлар олиб борди
Мамлакатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича Навоий вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев Навоий шаҳрида навбатдаги ўрганишлар олиб борди.
Навоий давлат университетининг талабалар турар жойини ўрганишда, ётоқхона биносининг иситиш тизимлари созлигига, мавсумга тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, “Гулистон” бозори ва савдо дўконлари, аҳоли гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бундан ташқари масъуллар Ҳуқуқ тартибот масканида бўлиб, тунги навбатчилик фаолияти билан танишди. Ҳудуд криминоген вазияти билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, ходимларга сергакликни ошириш, қонунбузарларга нисбатан муросасиз чора кўриш лозимлигини таъкидлади.
Аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш лозимлиги уқтирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати