2 Июн 2025 йил 3609

Вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида ҳам 10га яқин фуқароларнинг муаммолари ҳамда ИИБда фаолият олиб бораётган ходимларнинг шахсий ижтимоий ва хизматни ўташ билан боғлиқ мурожаатлари тингланди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига ечим топишда давлат органларининг раҳбарлари томонидан мунтазам равишда учрашувлар, шахсий ва сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. 

Вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида ҳам 10га яқин фуқароларнинг муаммолари ҳамда ИИБда фаолият олиб бораётган ходимларнинг шахсий ижтимоий ва хизматни ўташ билан боғлиқ мурожаатлари тингланди. Унда билдирилган таклиф ва мурожаатлар масъуллар томонидан белгилаб олиниб тез ва сифатли ҳал этиш чоралари кўрилди. Жараёнда мурожаатлардан айримлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, муайян вақт ва ўрганилиш талаб этиладиган масалалар шахсан назоратга олинди.

Фуқароларнинг мурожаатига ўз вақтида ижобий ечим топиш, жамият барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: