Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан Навбаҳор туманида жиноят муҳокамаси ташкил этилди
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Навбаҳор тумани “Ҳаловатепа” ҳамда “Тошработ” маҳаллалари аҳолиси билан жиноятчиликни олдини олиш ва уни содир этилишига имкон бераётган сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган учрашув ташкил этилди.
Унда Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Шоҳруҳ Шарипов томонидан “Ҳаловатепа” МФЙ ҳудудида фуқаро О.П томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти муҳокама этилди.
Йиғилишда, мазкур жиноятнинг содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари таҳлил этилди. Шу жумладан ҳар қандай жиноят ёхуд қонун бузилиш ҳолатлари учун жазо муқаррар эканлиги таъкидланди. Атрофимиздаги инсонларга бефарқ бўлмаслик, огоҳликда яшаш, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати