23 Март 2025 йил 1413

Вилоят ИИБда фуқаролар мурожаатлари тингланди

   Вилоят ички ишлар бошқармасида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги қабул ўтказилди. Унда ИИБ раҳбарияти, масъул ходимлар иштирок этиб, паспорт ва рўйхатга олиш, ишга жойлашиш, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга доир 10 га яқин таклиф ва мурожаатларни кўриб чиқди. 

   Аҳолини қийнаб келаётган айрим муаммолар жойида ҳал этилди. Тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилиши лозим бўлганлари эса алоҳида назоратга олинди. Бу каби қабулларнинг доимий ўтказилиши фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш билан бир қаторда халқ ва давлат ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қабуллар давом этади. 

     Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech