22 Март 2025 йил 1507

Вилоят прокурори ҳамда ИИБ бошлиғи навбатдаги ўрганишларини Хатирчи туманида олиб борди

   Навоий вилояти прокурори Абдуқаҳҳор Муллажанов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азат Тасбаевнинг ҳамкорликдаги навбатдаги ўрганишлари Хатирчи туманида бўлиб ўтди. Дастлаб, масъуллар туманнинг "Паяриқ" МФЙда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар" тўғрисидаги қарори ижросини таъминлашга  қаратилган ишлар билан танишиб, қизил тоифага кирувчи маҳаллалар еттилиги билан учрашди. Жараёнда маҳалла еттилигини қийнаб келаётган мавжуд мауаммолари тингланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. 

   Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги амалий тажрибалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиниб, криминоген вазиятни яхшилашга доир муҳим тавсия ва йўриқномалар берилди.  Шундан сўнг ишчи гуруҳ ўз ўрганишларини тумандаги "Орзу" фермер хўжалиги дала майдонларини кўздан кечириш билан давом эттириб, ташкил этилган қишлоқ хўжалиги семинарида ҳам  иштирок этди.  Хитой давлатидан олиб келинган сўнгги русумдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда пахта экиш учун кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан ҳам яқиндан танишди.

    Ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech