26 Сентябр 2024 йил 1246

Вилоят сектор бошлиқлари ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилиб келинаётган Оммавий сайёр қабулларнинг галдагиси Конимех туманида ташкил этилди

Ҳокимлик, вилоят Прокуратураси, вилоят ИИБ, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда давлат Солиқ бошқармаси мутасадди раҳбарлари конимехлик аҳолининг бандлик, тиббий хизмат, ижтимоий ёрдам ва суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглади. 

"Тўққизтепа" маҳалласида истиқомат қилувчи Шахло Шерова оёғида нуқсони борлиги сабабли жарроҳлик амалиёти учун ёрдам сўраб вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев қабулига келди. Унинг мурожаати вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан биргаликда ижобий ҳал этилди ва муолажа учун ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Ҳамширалик иши йўналишида таҳсил олган, бироқ, 10 йилдан буён ишга жойлашишда қийналиб келаётган Сайёра Зоитованинг мурожаати ҳам мутасадди раҳбарлар томонидан алоҳида назоратга олинди ва тез кунларда ижобий ҳал этилиши таъкидланди. Шу куни вилоят ИИБ бошлиғи томонидан 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари ҳам топширилди.  

Ҳудудларда ташкил этилаётган бу каби сайёр қабуллар олис қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолини дардини тинглаш, мурожаатларига тез ва сифатли жавоб қайтаришда ижобий самарасини кўрсатаётгани рост. Халқнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадидаги оммавий ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech