Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида волейбол спортини янада ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ташкил этилди
Ички ишлар вазири раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор
йиғилишида спортнинг волейбол турини ривожлантириш ҳамда ходимлар ўртасида
соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган эди. Мазкур
топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, барча шаҳар ва туман
ички ишлар бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, соҳавий хизмат
раҳбарлари, волейбол спорт турига масъул бўлган ходимлар иштирок этди. Унда вилоятда
спортнинг мазкур турини ривожлантириш ва бу борада йўл қўйилаётган
камчиликларни бартараф этиш бўйича масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус, касбий
ва олий таълим муассасаларида тўгараклар ташкил қилиш, “маҳалла – туман ва шаҳар”
босқичи мусобақаларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати