28 Январ 2025 йил
411
Зарафшон шаҳри маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилмоқда
Сектор раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўгрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги жиноятчилик ҳолати қайд этилган маҳаллаларда ижтимоий профилактика бўйича ишлар кўриб чиқилди.
Жараёнда 2024-йилда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил этилди. Бундан ташқари кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари, аҳолини интернет фирибгарларидан огоҳлантириш ишларини мунтазам ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати