9 Декабр 2023 йил 976

Зарафшон шаҳрида ИИБ ходимлари ҳамда  бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

«Долзарб 40 кунлик» тезкор-профилактик тадбири доирасида Зарафшон шаҳар ИИБнинг соҳавий хизмат ҳодимлари, фавқулодда вазиятлар ҳамда Миллий гвардия  бошқармаси билан ҳамкорликда қизил тоифадаги маҳаллаларнинг криминоген вазияти ўрганилди. Жумладан “Металлург” дала ҳовлиларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлар хонадонбай тизим асосида олиб борилди. Унда мутасадилар аҳоли билан кенг қамровли тарғибот тадбирлари билан бир қаторда профилактик ҳисобда ва пробация назоратидаги шахслар билан алоҳида тартибда суҳбат олиб борди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларларни олдини олиш мақсадидаги бу каби профилактик тадбирлар ҳудуд бўйлаб давом этмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Text to speech