21 Сентябр 2024 йил 853

Зарафшонда шаҳар ИИБ ташаббуси билан воллейбол бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақаси ўтказилди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида жойлашган 3-сонли мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг воллейбол тури бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" мусобақасининг секторлар аро шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Мусобақанинг очилиш маросимида Зарафшон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Латипов, шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Увайтовлар иштирок этди.

Мусобақада 16-21 ёш ва 22-30 ёш тоифасидаги ёшлар жамоавий тарзда иштирок этишди. Ғолиблик учун  жамоалар муросасиз кураш олиб боришди. Қизғин руҳдаги ўтган мусобақа якунида эса, ғолиб жамоа диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech