1 Апрел 2024 йил 1956

 Зарафшонда олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳар ИИБ ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий кўкаламзорлаштириш ишларида барча соҳа вакиллари қаторида ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари маъмурий бино атрофида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб борди. Ҳудуд куз ҳазонларидан қолган чиқиндилардан тозаланди, экин ерлари юмшатилиб  200га яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, ҳар бир кўчат парвариши алоҳида ходимларга бириктирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech